Вақт ва сифатда ютсангиз — нархда ютқазасиз. Бошқа жойда нархдан ютяпсизми — демак қолган бирида ютқазяпсиз.
Аниқликка интиламиз
Маҳсулот аниқ сиз хоҳлагандек бўлиши учун буюртмангизнинг чизма ва 3D модел кўринишини ясаймиз. Тайёрланмасидан олдин тасаввурингиздаги маҳсулотни кўра оласиз.
Сиз ҳақингизда қайғурамиз
Арзон, лекин сифатсиз ёки ўта чиройли, аммо қиммат тарафдори эмасмиз: сиз учун сифатли, чиройли ва ҳамёнбоп маҳсулот ясашга интиламиз.
Вақтга амал қиламиз
Буюртмаларни айтилган вақтда тайёрлашга қатьий амал қилинади — бу корхонамизда талаб қилинадиган асосий қоидалардан бири.
Ортиқча нарх қўшилмайди
Маҳсулотларимиз ўз корхонамизда ишлаб чиқарилади, хомашё ва аксессуарларни ҳам ўзимиз Хитойдан келтирамиз: орада ҳеч қандай даллол йўқ.
Delion нержавейка корхонаси Хитойдан 1-қўл зангламас пўлат (нержавейка) аксессуарлар ва хомашёларни бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берувчи йирик компания ҳисобланади.
Корхонамиз 2014-йилдан бери Бухорода фаолият юритиб келмоқда. Ҳозиргача 1000 дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатдик. “Шўртан нефт ва газни қайта ишлаш заводи” ва “Варнет Турк Парник” каби йирик корхоналар шулар жумласидан.
>10
йиллик тажрибамиз орқали хизматимиз сифатини кафолатлаймиз!
>1,000
мижозларимиз қаторида сиз ҳам бўлишингиздан мамнунмиз!
>10,000
амалга оширилган лойиҳаларимиз орасида сиз учун бажарган ишимиз бўлишидан фахрланамиз!
Нержавейка ўзининг мустаҳкамлиги ва чидамлилиги билан машҳур бўлиб, уни турли маҳсулотлар учун ажойиб танловга айлантиради. Унинг кучи одатда хром, никел ва бошқа қотишма элементларни ўз ичига олган таркибидан келиб чиқади. Ушбу элементлар коррозияга чидамлилигини, мустаҳкамлик ва бардошлилик каби механик хусусиятларини оширади.
Йўқ, зангламайди.
Нержавейка хромга бой оксидли қатлами туфайли занглаш ва коррозия каби атроф-муҳит омилларидан ҳимояланган.
Доставка нархи буюртма ҳажмига қараб аниқ бўлади.
Саволларингиз қолдими?
Бемалол ёзиб юборинг, албатта жавоб беришга ҳаракат қиламиз